12 Июл 2022 йил 470

Хўжаобод тумани ИИБ бошлиғи ҳам ёшлар билан учрашув ўтказди

Хўжаобод тумани ИИБ бошлиғи Р.Жалолдинов туманнинг «Манак» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги педагогика коллежи биносида ўзи раҳбарлик қилаётган 3-сектор ҳудудидаги маҳалла ёшлари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Жумладан, ушбу учрашувда уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш масалалари кўрилди.

Мулоқот жараёнида сектор раҳбари томонидан ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech