Хўжаобод тумани ИИБ бошлиғи уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказди
Хўжаобод тумани ИИБ бошлиғи Р.Жалолдинов «Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ойлиги» доирасида туманнинг «Фақирқишлоқ» МФЙда 3-сектордаги 3 та МФЙдан йиғилган уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, ёшлар етакчилари, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда тумандаги барча ташкилот, корхона раҳбарлари иштирок этдилар.
Учрашувда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка, касб-ҳунарга йўналтириш каби долзарб масалалар кўрилди.
Шунингдек, мулоқот жараёнида ёшларнинг муаммолари, улар билдирган таклиф ва мурожаатларнинг аксар қисми шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Маълум муддат талаб қиладиган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Бундай учрашувлар барча ҳудудларда режа график асосида ўтказилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати