Жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман суди ҳамда туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи ҳамкорлигида “Конституция - бахтимиз қомуси” ва “Коррупцияга қарши бирга курашайлик” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди
Хўжаобод тумани ҳокимлигида Андижон вилояти суди, Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди, Иқтисодий ишлар бўйича Хўжаобод туман суди судялари, туман прокуратураси ҳамда туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи ходимлари иштирокида “Конституция - бахтимиз қомуси”, “Коррупцияга қарши бирга курашайлик” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи катта терговчиси майор Н.Содиқов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуний бўлган – Конституциянинг ижтимоий ҳаётимиз ҳамда жамиятимиз тараққиёти йўлидаги пойдевор ҳужжат эканлигини, унда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқлардан фойдаланишнинг таъминланганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича Хўжаобод тумани суди раиси М.Турдиева томонидан Кoнституция энг муҳим ижтимoий мунoсaбaтлaрни бeлгилoвчи ҳуқуқий нoрмaлaр йиғиндисидaн ибoрaт бўлгaни учун кўплaб нoрмaлaри бoшқa ҳуқуқ сoҳaлaрининг кeлиб чиқиши учун aсoс бўлганлиги таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрдаги “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарловчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 33-сонли Қарори мазмун моҳиятини туманда фаолият юритаётган дорихона раҳбарлари ва сотувчиларига тушунтириб, уларнинг саволларига атрофлича жавоблар берди.
Давра суҳбати давомида фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди ва Хўжаобод тумани иқтисодий суди раисларининг “9 декабрь бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан тайёрланган маърузалари тингланди. Хусусан, маърузалар давомида бугунги кунда коррупцион жиноятларни содир этаётган шахсларнинг ҳаракатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан ҳамда пора берувчининг ўзини ҳам айбдорлик масаласи судлар томонидан кўрилаётганлиги, оила, мактаб ва жамоаларда ушбу иллатга қарши мунтазам равишда курашиш муҳитини шакллантириш лозимлиги, ҳар бир коррупцион жиноятлар ҳақида хабардор бўлган шахс ушбу ҳолат ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари кераклиги таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари, тадбирда Андижон вилояти суди судьяси Ч.Исмоилова ҳам сўзга чиқиб, мамлакатимизда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини ҳамда ушбу иллатга қарши барчамиз бирга курашишимиз зарур эканлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнгида давра суҳбатида тушунтирилган масалаларнинг мазмун моҳияти барча иштирокчиларнинг оила аъзоларига ва жамоадошларига етиб бориши кераклиги , кучли таъсир қулувчи моддалар билан қонунда белгиланган тартибда муомалада бўлиш зарурлиги таъкидланиб, қайд этилган масалаларга қатъий ва оғишмай риоя қилиниши юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати