29 Апрел 2022 йил 402

Хўжаобод тумани ИИБ ташаббуси билан ўтказилган меҳнат ярмаркасида 25 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди

Жорий йилнинг 28 апрель куни Хўжаобод туманида туман ИИБ бошлиғи ташаббуси билан аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ишга жойлаштириш бўйича бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ушбу меҳнат ярмаркасига ИИБ томонидан туманда 57 нафар ишсиз ва банд бўлмаган хотин қизлар ҳамда ёшлар иштироки таъминланди. Мазкур ярмаркада 46 та ташкилот, корхона ва муассасалар ўзларидаги 813 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Натижада 25 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар ишга жойлаштирилди ҳамда 32 нафар фуқароларга йўлланмалар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech