Хўжаобод тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда қалбаки пуллар ишлаб чиқарган шахс қўлга олинди
Хўжаобод тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан фуқаро М.И.нинг аризаси бўйича ўтказилган тезкор тадбир давомида 1991 йилда туғилган А.А жорий йилнинг 23 январь кунидан 10 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида “HP-2320” русумли рангли принтерда DU 2220006 серия рақамли 100.000 сўмлик купюра, СА 0292422 серия рақамли 200.000 сўмлик купюрадаги 14.200.000 сўм, DZ 0254498 серия рақамли 100.000 сўмлик купюрадаги 4.900.000 сўм жами 19.100.000 сўм сохта ўзбек пулларини нусха кўчириш йўли билан тайёрлаганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати