Хўжаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан мактаб ўқувчилари ўртасида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган муҳокама йиғилишлари ўтказилмоқда
Мактаб ўқувчилари ўртасида содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, жиноятчиликни кескин камайтириш ҳамда аҳоли ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни кенг татбиқ қилиш мақсадида Хўжаобод тумани Карнайчи МФЙ фуқаролари ўртасида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Муҳокамада туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бошлиғи Нодирбек Содиков, йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори Хайрулло Абдуллаевлар йиғилганларга атрофлича тушунчалар бериб ўтди. Хусусан, содир этилаётган хар қандай жиноят учун жазонинг муқаррарлиги таъминланиши, фуқаролар ҳам жиноят қурбонига айланиб қолмасликлари учун ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишлари шарт эканлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.
Ўз навбатида фуқаролар томонидан мактаб ҳудуди яқинидан ўтувчи автомобиль йўлида пиёдалар учун зебра чизиқлари чизиш тўғрисида қилинган мурожаатлари ижобий хал қилинди.
Бу каби муҳокама йиғилишлари жойларда давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати