Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи масъуллари томонидан аёллар томонидан содир этилаётган жиноятлар муҳокама қилинди
Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг асосий мақсади жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишдан иборатдир.
Айни шу мақсадда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ҳамда Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи масъуллари томонидан жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида аёллар томонидан содир этилган жиноятлар муҳокама қилинди. Унда туман ҳокими ўринбосари, ИИБ вакиллари, МФЙ раислари, уларнинг хотин-қизлар бўйича ёрдамчилари иштирок этишди.
Муҳокама йиғилишда аёллар томонидан содир этилаётган жиноятларга сабаб бўлаётган омиллар туб илдизигача таҳлил қилиниб, ҳамкорликда олиб борилиши зарур бўлган профилактик чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати