17 Январ 2023 йил
1492
Хўжаобод туманида фоҳишахона сақлаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жорий йилнинг 9 январь куни соат 17:30 ларда Хўжаобод тумани ИИБ Жиноят қидирув гуруҳи ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Хўжаобод тумани, Мустақилликнинг 30 йилиги МФЙда яшовчи З.У 300.000 сўм пуллар эвазига холис мижозларни жинсий алоқа қилишлари учун яшаш хонадонида шароит яратиб берганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида 300.000 сўм пуллар олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати