28 Июл 2022 йил
574
Хўжаобод туманида ҳам тақиқланган дориларни сотиш билан шуғулланиб келган фуқаро ушланди
2022 йил 25 июль куни, Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Хўжаобод туманида яшовчи эркак фуқаро Х.А ўзи яшаб турган маҳалла ҳудудида ёни кўздан кечирилганида, қўлида бўлган сумкасида 14 дона “Тропикамид” кучли таъсир этувчи дори воситаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати