11 Декабр 2021 йил 508

Хўжаобод туманида ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорлигида пиротехника воситалари аниқланди

2021 йил 10 декабрь куни соат 23:50ларда ДХХ Хўжаобод туман бўлими, Хўжаобод тумани ИИБ ҳамда Андижон вилояти ИИБ ППХваЖТСБ Карантин гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-тадбир натижасида Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Т.И ўзига тегишли бўлган 46 блок яъни 27 минг 600 дона “Британик" ва “Новый век” номли пиротехника воситаларини шу туманда истиқомат қилувчи И.Б.нинг яшаш хонадонида сақлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу пиротехника воситалари далилий ашё сифатида ИИБ ихтиёрига олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech