19 Август 2023 йил 362

Хўжаобод туманида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Йиғилишда туман ҳокими Ў. Шукуров, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари И. Файзуллаев, туман ИИБ бошлиғи Р. Жалолдинов ҳамда тумандаги барча маҳаллаларнинг раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Масъуллар томонидан жиноятчиликни олдини олиш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, маҳаллалардаги  бешлик аъзоларига зарур таклиф ва тавсиялар берилди.

"Маҳаллабай" ишлаш жараёнида ҳудуддаги ҳар бир хонадондаги вазиятдан доимий хабардор бўлиш, фуқароларни иш билан таъминлаш ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш масалалари жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида муҳим аҳамиятга эга эканлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech