20 Декабр 2021 йил 364

Хўжаобод туманида кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига кирувчи дори воситаларини сотган фуқаро ушланди

2021 йил 16 декабрь куни туман ИИБ ва ДХХ туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбири давомида Андижон туманида яшовчи фуқаро М.Э 600.000 сўм пуллар эвазига судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига кирувчи 40 дона “Лирика 300 мг” капсулаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech