7 Декабр 2021 йил
630
Хўжаобод туманида кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” дори воситаларини сотган фуқаро қўлга олинди
2021 йилнинг 20 ноябрь куни Хўжаобод тумани ИИБ ва ДХХ Хўжаобод туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу туманда яшовчи фуқаро Н.Н. Андижон тумани, Камолот МФЙ, Камолот кўчасида холис харидорга 3.720.000 сўмга жами 60 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” номли дори воситаларини сотган вақтида ушланиб, ундан 60 дона “Тропикамид” дори воситалари далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати