Хўжаобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдорда кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотаётган шахслар қўлга олинди
Жорий йилнинг 25 август куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Хўжаобод тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Хўжаобод туманида яшовчи 1997 йилда туғилган эркак фуқаро Т.Ж ҳамда унинг шериги Асака туманида яшовчи, Асака тумани ҳудудида жойлашган АЖга қарашли Дорихона мудири бўлиб ишловчи 1987 йилда туғилган эркак фуқаро С.Жлар биргаликда, холис харидорга жами 994 дона «Лирика» кучли таъсир этувчи дори воситасини 1700 АҚШ долларига сотаётганида ушланди.
Шунингдек, фуқаро С.Жга тегишли Дорихона омборида ноқонуний сақлаб келаётган 3010 дона «Лирика» кучли таъсир этувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати