Хонадонда содир этилган ўғирлик Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази томонидан фош этилди
Жорий йилнинг 10 июнь куни Асака тумани "Дўстлик" МФЙ да яшовчи М.А ИИБга хабар бериб, ўзининг яшаш хонадонидан 2300 АҚШ доллари, 3200 Россия рубли ҳамда 13 200 000 сўм пулларини номаълум шахслар томонидан ўғирлаб олиб чиқиб кетилганлигини маълум қилган.
Ўғирлик ҳолати юзасидан Асака тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Асака тумани ИИБ тезкор-тергов гуруҳи таркибида туман ЭКГ катта эксперти томонидан ҳодиса жойидан қўл бармоқ излари аниқланиб олинган.
Олинган қўл бармоқ излари Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг Автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими базасидан солиштириб текширилганида қўл бармоқ излари, Шаҳрихон тумани "Яккатут" МФЙда яшовчи И.М исмли шахс томонидан қолдирилганлиги аниқланиб, гумондорни яшаш хонадонидан ўғирланган ашёвий далиллар холислар иштирокида баённома орқали олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмат