Хонобод шаҳар ҳокими ва шаҳар ИИБ бошлиғи профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди
Бугун 9 сентябрь куни Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ва шаҳар ИИБ бошлиғи Ф.Махсудовлар туманда фаолият юритаётган профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда профилактика инспекторлари томонидан кундалик хизмат фаолиятида зарур бўладиган воситалар, хусусан, хизмат хонаси, мебель ва моддий-техник базасини янада яхшилаш юзасидан таклифлар билдирилди.
Шу куни профилактика инспекторларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уларнинг туман ҳокимлиги томонидан компьютер жамланмаси топширилди.
Тадбир якунида мутасадди ходимларга, профилактика инспекторлари томонидан билдирилган кўплаб таклифлари асосида мавжуд камчилик ва муаммоларни босқичма-босқич изчиллик билан амалга ошириш юзасидан зарур вазифалар юкланиб, ижроси юзасидан аниқ муддат белгиланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати