27 Июл 2022 йил 352

Хонобод шаҳар ИИБ бошлиғи ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Маълумки, июль ойи Андижонда «Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ойлиги» деб эълон қилинди.

Хонобод шаҳар 3-сектор раҳбари ИИБ бошлиғи Ф.Максудов сектор ҳудудида истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар билан учрашувлар ўтказди.

Бўлиб ўтган учрашувда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига сектор раҳбарлари томонидан жавоблар олишди.

Учрашув давомида банд бўлмаган ёшларни ишга жойлаштириш, моддий ёрдам масаласи ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни тадбиркорликка йўналтириш бўйича тавсия ва тушунчалар бериб ўтдилар.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech