16 Сентябр 2022 йил 496

Хонобод шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўшмачилик фаолиятига чек қўйилди

2022 йилнинг 13 сентябрь куни Хонобод шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Е.Х 300 000 сўм миқдоридаги пуллар эвазига, Хонобод шаҳар Хонтоғ МФЙ адирликларида жойлашган “Дам олиш маскани”да ўзига нотаниш бўлган эркак ва аёлни жинсий алоқа қилиб дам олишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланди ҳамда ундан 300 000 сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё сифатида олинди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech