9 Сентябр 2022 йил 454

Хонобод шаҳрида “гашиш” моддасини пуллаётган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни соат 01:00лар чамасида Хонобод шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1991 йилда Олтинкўл туманида туғилган эркак фуқаро Ш.С ўзини шубҳали тутганлиги сабабли Хонобод шаҳар ҳудудида тўхтатилиб унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида қўл телефони ғилофи орасида оғирлиги 0,40 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди ва далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Сга нисбатан Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят Кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech