29 Июл 2022 йил
373
Хонобод шаҳрида "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан қатор ишлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг кўрсатмаси юзасидан Хонобод шаҳар ИИБ бошлиғи Ф.Максудов ташкил этилган ишчи гуруҳга кўрсатма ва тушунчалар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона, ташкилот, муассасалар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”да ижобий ишлар амалга оширилди. Жойлар ва маҳаллаларда аҳоли вакиллари билан жиноятчиликни олдини олиш борасидаги профилактик суҳбатлар олиб борилди. Бемор фуқароларга тиббий ёрдамлар кўрсатилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати