8 Июн 2023 йил 461

Хонобод шаҳрида пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар учун сайёр суд мажлиси ўтказилди

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди  ҳамда Хонобод шаҳар ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи ҳамкорлигида сайёр суд мажлиси ташкил этилди.

Унда пробация гуруҳи ҳисобида турган бир гуруҳ шахслар муддатидан олдин шартли равишда озод этилган бўлса, жазо ўташдан бўйин товлаган шахснинг жазоси оғирроқ турдаги жазога алмаштирилиши таъминланди.

Ҳозирда бу каби ҳамкорликдаги сайёр суд мажлисларининг ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech