"Хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда гендер тенглигини таъминлаш" мавзусида уқув амалий семинар ташкил этилди
Андижон вилояти ИИБ ҳамда Андижон шаҳар ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда "Хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда гендер тенглигини таъминлаш" мавзусида бир қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамда психолог Мадина Мамажонова ва сиёсий партиялар иштирокида ўқув амалий семинар ташкил этилди.
Семинар доирасида мавзу юзасидан сиёсий фанлар доктори Х.Жўрабекова оиладаги муносабатлар тўғрисида маъруза қилди. Шунингдек, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг оила аъзоларини қўллаб қувватлаш бўйича майор Б.Мирзаева ўзинг режа дастури билан таништириб, оилаларда соғлом муҳитни яратиш ҳамда ишсиз қатламини бандлигини таъминлаш юзасидан маъруза қилди.
Семинарнинг иккинчи қисми Андижон шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида давом эттирилиб, иштирокчилар марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати