16 Ноябр 2021 йил 474

"Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ИИВ Андижон академик лицейи жамоаси томонидан дарахт экиш ишлари олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Давлатимиз раҳбари юртимизнинг шаҳар ва туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинишини маълум қилган эди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ИИВ Андижон академик лицейи жамоаси ҳам кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтиришда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Хусусан, академик лицей ҳудудига кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Бу каби хайрли ишлар ҳозирда давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech