1 Март 2023 йил
421
Йўл ҳаракати интизоми - болаликдан бошланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 октябрь кунги “Ўзбек имо-ишора тили ва Брайл алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-407-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хўжаобод туманидаги 17-кар болалар давлат таълим муассасасида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан муассасада тарбияланаётган ўқувчилар учун “Йўл ҳаракати интизоми - болаликдан бошланади” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан бу каби тарғибот тадбирлари бошқа таълим муассасаларида ҳам давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати