“Ёшлар ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар иштирокида психологик семинар-тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 13 июньдаги “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 141-сонли фармойишига асосан, Андижон Давлат Университети психологи Муҳтаров Отабек Шуҳратжанович иштирокида, Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ёш ходимлар билан психологик семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренингда ёш ходимлар хизмат давомида дуч келиши мумкин бўлган муаммоларни психологик томондан ҳал қилиш усуллари ва йўллари интерфаол тарзда тушунтирилди.
Шунингдек, ёшлар орасида кенг тарқалиб бораётган “психотроп моддалар” ва “тотализатор ўйинлар”ига қарам бўлиб қолиш ва ушбу иллатларнинг ёшлар онгига, соғлигига жиддий зиён келтириши натижасида уларнинг ортидан келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатлар бир-қанча мисоллар орқали келтириб ўтилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати