“Ёшлар ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар органларининг ёш ходимлари музейга саёҳат қилдилар
Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги тадбирлар доимий равишда ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, “Ёшлар ойлиги” доирасида вилоят ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ёш ходимларнинг Андижон вилоят ички ишлар бошқармасининг “Шон-шараф” музейига саёҳати ташкил этилди.
Унда ходимлар Ўрта Осиё, хусусан, Андижоннинг қадимги давлатчилик хавфсизлигидан бошлаб, бугунги кунгача босиб ўтган йўли, ҳудудий хавфсизлик ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилган фидоийлар, ўтган ҳар бир даврнинг воқеа ҳодисаларини ўзида мужассам этган кўргазмалар билан яқиндан танишдилар.
Бир сўз билан айтганда музейга саёҳат ёш ходимларда катта таассурот қолдириб, улардаги ватанпарварлик туйғусини янада ошишига хизмат қилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати