26 Июн 2023 йил 385

“Ёшлар ойлиги” доирасида Андижон вилояти ички ишлар органларининг ёш ходимлари ўртасида спортнинг "Шахмат" тури бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 1 июндаги “Ички ишлар органларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги 157-сонли фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек, ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш мақсадида, ёш ходимлар ўртасида спортнинг "Шахмат" тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўтказилган мусобақа натижасига кўра, Шаҳрихон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант Ортиқов Исломжон Юлдашали ўғли 3-ўринни, Қўрғонтепа тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи, вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи лейтенант Шокиров Рустамжон Абдухалим ўғли 2-ўринни, Жалақудуқ тумани ИИБ 1-сон ички ишлар бўлинмаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика инспектори лейтенант Махмудов Миржалол Муйдин ўғли эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасиҳамда маънавий-ахлоқий савиясини ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech