Ёшларини диний экстремистик ҳамда турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслигини олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди
Жорий йилнинг 18 апрель куни Андижон вилояти ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси Мафкуравий тарғибот бўлими ходимлари томонидан Андижон машинасозлик институти қошидаги академик лицейида ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида ёшларни диний экстремизм ёт ғоялари таъсирига тушиб қолмаслигини олдини олишга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар бугунги ўта ривожланган глобаллашув ва ахборот алмашинуви даврида диний-экстремистик ғояларни тарқатиш орқали бойлик орттиришни, турли сиёсий мақсадларни кўзлаган айрим тоифалар томонидан интернет тармоғида одам савдоси, гиёҳвандлик, терроризм ва диний экстремизмни тарғиб этишга қаратилган бузғунчи ғоялар кенг тарқатилаётганлигини ҳаётий мисоллар ёрдамида айтиб ўтдилар.
Шунингдек, ана шундай мураккаб бир даврда юртимиз ёшларини диний экстремистик ҳамда турли ёт ғоялар, “оммавий маданият” кўринишлари таъсиридан асраш жамиятимиз, зиёлилар олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланиши ҳам таъкидланди.
Давра суҳбати давомида бир гуруҳ ёшларни диний экстремистик ёт ғояларга алданиб қолиб, аччиқ пушаймонлиги акс этган таъсирчан видеоролик намойиш этилди.
Тадбирдада иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.
Ҳозирда бу каби тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати