Ёшларни ички ишлар органларига бўлган қизиқишини янада оширишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди
Андижон вилояти ИИБ ҳамда Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида вояга етмаган ва ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ўқувчилар ўртасида миллий ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, уларнинг ички ишлар органларига бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида бир қатор тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 20 октябрь куни Андижон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам айнан шу мавзуда ўқувчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда Андижон вилояти ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори катта лейтенант М.З.Ахмедов сўзга чиқиб, ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳамда жиноятчилигини олдини олишда устувор вазифалар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, ўқувчи ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан тайёрланган ибратли видеолавҳа намойиш этилди. Тадбир давомида сўз олган ички ишлар фахрийси подполковник Д.Хамидов ёшларга ўзининг ўгитлари, насиҳатларини бериб, ёшлар томонидан берилган саволларга жавоб бериб ўтди.
Тадбир якунида ўқишдаги аъло натижалари ва намунали ҳулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ўқувчиларга бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати