20 Июн 2020 йил 1183

“YouTube” ижтимоий тармоғида жойланган видеомурожаат бўйича расмий муносабат

2020 йил 20 июнь  "YouTube" ижтимоий тармоғига “Андижонда 11 нафар ИИБ ходимлари ўзлари ишқий муносабатда бўлган овсунларининг турмуш ўртоғи ва қайнукасини дўппослади!, ишни бости-бости қилиш эвазига янги уй, пул ва машина олиб чиқиб беришни таклиф қилишди!” сарлавхаси остида видеомурожаат жойлаштирилган.

Ушбу видеомурожаатда Андижон туманида яшовчи фуқаро Ж.П ва унинг оила аъзолари билан суҳбат ўтказилган. Суҳбат давомида фуқаро Ж.П               Андижон тумани профилактика инспектори   Қ.Д  акаси фуқаро О.Ў.нинг турмуш ўртоғи О.Р билан ноўрин ишқий муносабатда бўлиб юрганлигини билиб қолганлигини, бунинг оқибатида акаси О.Ў.нинг оиласи бузилиб кетганлиги, шу сабабли профилактика инспектори билан ўрталарида турли келишмовчиликлар ва низолар келиб чиққанлигини ҳамда шу ҳолат билан боғлиқ бўлган  муаммоларни баён қилган.Мазкур ҳолат Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ушбу ҳолатлар бўйича ўтказилган хизмат текшируви давомида профилактика  инспектори Қ.Д ва фуқаро О.Р.нинг ўрталарида ноўрин муносабатлар бўлганлиги асосли далиллар билан тўла тасдиқланмаган. Аммо  профилактика инспектори ўзининг ҳаракатлари билан фуқароларда шубҳа ва гумонларни келтириб чиқариб, шикоятлар келиб тушишига сабаб бўлганлиги учун хизмат текшируви хулосаси  якуни бўйича унга “Ҳайфсан” интизомий жазоси берилган.

Бундан ташқари 2020 йил 27 апрель куни профилактика инспектори Қ.Д  ўзига бириктирилган худудда хизмат вазифасини бажариб юрган вақтида   фуқаролар Ў.О ва Ж.П.лар унинг йўлини тўсишиб, у билан ўзаро   жанжаллашганлар. Ушбу ҳолат бўйича профилактика инспектори Қ.Д туман ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожат қилган бўлиб, унинг билдиргиси 27.04.2020 йил куни туман ИИБ котибиятининг ҳужжатларни кирим қилиш китобидан №197-рақами билан рўйхатга олинган. 

Мазкур жанжал ҳолати бўйича фуқаролар Ў.О ва унинг укаси фуқаро П.Ж.лар туман ИИБ ходимлари томонидан Андижон тумани ИИБ 10-сонли ИИБга олиб борилиб, ИИБдаги “ички ишлар идораларига олиб келинган шахсларни ҳисобга олиш китоби”га 27.04.2020 йил куни соат 19:00да олиб келиниб, шу куни соат 21:30да қўйиб юборилганлиги тўғрисида рўйхатга олинган. 

Шу куни фуқаролар Ў.О ва Ж.П.лар 10-сонли ИИБга олиб келинган вақтнинг ўзидаёқ тез тиббий ёрдам шифокорлари чақиртирилиб, улар тиббий кўрикдан ўтказилган. ИИБ келган шифокор И.Р.Абдурахмонов томонидан 2020 йил 27 апрель куни берилган 10-сонли маълумотномага кўра фуқаро Ж.П.нинг ўнг қовоқ пастки сохасида кўкариш,  чап ва ўнг елка сохаларида, билак қисмида шилинмалар борлиги, фуқаро Ў.О.да ҳеч қандай жароҳатлар мавжуд эмаслиги ва шикояти йўқлиги маълум бўлган.  

Шунингдек, 2020 йил 27 апрель куни  Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 3-сафарбарлик гуруҳи инспектори Т.Ш томонидан фуқаро Ж.П.нинг “Нексия” русумли, 60 306ТТЕ рақамли автомашинаси тегишли ҳужжатларсиз бошқариб юрганлиги учун унга нисбатан UZ-19-серияли 60-248409-рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат бўйича Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва Жиноят қидирув бошқармалари ҳамкорлигида хизмат текширувчи ўтказилиб, 27.05.2020 йил кунги хизмат текшируви хулосасига кўра профилактика инспектори Қ.Д.га “Қаттиқ ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилиниб, келгусида уни хизмат фаолиятини бошқа туман ИИБда давом эттириш бўйича Ички ишлар вазирлигига таклиф киритиш масаласини кўриб чиқиш вилоят ИИБ ҲПБ ва Андижон тумани ИИБ рахбарияти зиммасига юклатилган. 

Хизмат текширув давомида тўпланган ҳужжатларни асли фуқаролар Ў.О, Ж.П ва профилактика инспектори Қ.Д нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришлик учун Андижон тумани прокуратурасига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, якунига кўра 28.05.2020 йил куни жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech