19 Август 2023 йил 257

Юртимизда 30 июлдан 30 августга қадар ўтказилиши белгиланган “Ободонлаштириш ойлиги“да Андижон вилояти ИИБ ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар

Шу муносабат билан ўтказилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида Андижон вилояти ИИБ аппарати ҳамда бошқа соҳавий хизмат ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Жараёнда ходимлар томонидан биноларнинг атрофи, кўчалар ободонлаштирилиб, экин ерлари бегона ўтлардан тозаланди. Мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб, оқланди.

Бир сўз билан айтганда жараёнларда барча ходимлар сидқидилдан меҳнат қилиб, ойлик доирасида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech