Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди
Даставвал, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига борилиб, автотранспорт воситаларини техник ҳолатлари, ходимлар учун яратилган шароитлари ўрганилиб, келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан бошқарма бошлиғининг тақдимоти тингланди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказининг янги биноси очилиш маросими ўтказилиб, марказда яратилган шароитлар ўрганилди.
Кейинги манзил, Андижон шаҳар «Ўзбегим» МФЙ фаолияти ўрганилиб, маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилган ишлар ва келгуси йилда қилинадиган ишлар юзасидан тақдимот билан танишилди.
Шундан сўнг, вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизматининг Мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш маркази фаолияти ўрганилиб, марказнинг иш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Кейинги манзил, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлиб, унда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилиб, тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати