Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллик байрами олдидан Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби билан саф кўриги ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг жорий йилнинг 6 август кунги 250-сон фармойиши билан тасдиқланган “Ички ишлар вазирлиги тизимида “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурининг тегишли банди ижросини шунингдек, шахсий таркибнинг формали кийим бошларини ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ аппарати шахсий таркиби билан саф кўриги ўтказилди.
Унда бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов иштирок этиб, ходимлар томонидан жойларда ўтказиладиган байрам сайлларида жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини таъминлашда алоҳида жонбозлик кўрсатишлари зарурлиги ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий амал қилишлари бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Саф кўригида шахсий таркибни Вазирликнинг 2019 йил 8 августдаги “Ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 232-сон буйруғида белгиланган формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларига амал қилишлари, ташқи кўриниши, хизмат гувоҳномаси, Касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси мавжудлиги ҳамда уларнинг саф таёргарлик даражасига алоҳида эътибор қаратилди.
Саф кўриги гуруҳлар тартибида тантанали юриш билан якунланди. Айтиб ўтиш жоизки, ўтказилаётган бу каби саф кўриклари ички ишлар органлари ходимларини хар томонлама турли вазиятларда хизматга шай туришларини таъминлайди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати