Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсантлари томонидан Андижон вилояти ички ишлар органларида битирув олди амалиётининг бошланиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсантларининг Андижон вилояти ички ишлар органларидаги битирув олди амалиёти бошланиши муносабати билан бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди.
Ўтказилган йиғилишда 47 нафар курсантлар, уларнинг ота-оналари ҳамда уларга бириктирилган мураббийлар иштирок этдилар.
Йиғилиш аввалида бошқарма бошлиғининг ўринбосари сўзга чиқиб, унда мазкур амалиёт Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ҳамда Бошқарма бошлиғининг тегишли буйруқлари талаблари асосида ташкил этилаётганлиги, ҳар бир курсантга мутахассислиги бўйича тажрибали амалиёт мураббийлари бириктирилганлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, битирувдан сўнг ушбу курсантлар Ички ишлар органлари ходимлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда содир этилган жиноятларни иссиқ изидан очишда ўзларининг ҳиссаларини қўшишлари лозим бўлиши, курсантларнинг амалиётини сифатли, мазмунли ва хавф-хатарсиз ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари, йиғилиш давомида бошқарма фахрийлар кенгаши раиси, бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси ҳамда Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Андижон вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари сўзга чиқиб, курсантларга тегишли кўрсатма ва маслаҳатларини бериб ўтдилар.
Тадбирда курсантларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, амалиёт давомида ички ишлар органларига муносиб кадрлар бўлиб етишишлари учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни сидқи дилдан ўзлаштиришлари лозимлигини айтиб ўтдилар.
Якунда Академияда таълим олиш жараёнида тенгдошлари орасида ўзининг билим ва кўникмаларни ўзлаштириши билан алоҳида ўрнак бўлиб келаётган бир қатор курсантлар ва уларнинг ота оналарига миннатдорлик хатлари ҳамда ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати