25 Сентябр 2025 йил 80

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ишчи гуруҳи ташаббуси билан Андижон давлат университетида “Хотин-қизлар ва вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик сабаблари ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида талаба-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ишчи гуруҳи ташаббуси билан Андижон давлат университетида “Хотин-қизлар ва вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик сабаблари ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида талаба-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир аввалида иштирокчиларга мавзуга оид тайёрланган ижтимоий видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бўлим бошлиғи Д.Худойберганова томонидан хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларнинг олдини олиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Н. Мўминова томонидан ҳам иштирокчиларга тазйиқ ва зўравонлик тушунчаси, унинг турлари, кўринишлари ҳамда уларнинг ижтимоий-психологик оқибатлари ҳақида атрофлича тушунчалар этказилди.

Учрашув давомида иштирокчиларнинг мавзуга оид таклиф ва ташаббуслари тингланди ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ва мактабларга психология йўналишида таҳсил олаётган талабаларни бириктириш, туман марказларида психологик марказлар ташкил этиш каби долзарб ва амалий ташаббуслар илгари сурилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech