1 Май 2025 йил 476

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ва Андижон давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети ўртасида Ўзбекистонда криминология ва педагогика соҳасидаги илмий мактабининг ижодий интеграциясини таъминлаш мақсадида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Институт бошлиғи Б.Э. Бердиалиев ва университети ректори Б.Б.Акбаралиевлар келгусида: педагогика ва криминология соҳасида ўзаро ҳамкорликда илмий тадбирлар: конференция, семинар, давра суҳбати кабиларни ташкил этиш, тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш, педагогик ва криминологик тадқиқотлар натижалари бўйича чоп этилган илмий, услубий ва ўқув нашрларини ўзаро алмашиш, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантларини биргаликда олиш, улар ҳисобидан қўшма илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш, ташкилотларнинг мавжуд илмий журналларида мақолалар чоп этиш имкониятларини яратиш, ходимларни ўзаро илмий стажировкаларга юбориш ишларини ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олдилар.

Шунингдек, талабалар билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган учрашув-мулоқот ҳам ўтказилиб, тадбирда ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech