Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон Қарори ижроси талабларидан келиб чиқиб Асака туманида пробация ҳисобидаги шахслар, муқаддам судланганлар ва низоли оилаларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган сайёр қабул ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январь кунги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон қарори ижроси талабларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 18-март куни Андижон вилоятининг Асака туманида, вилоят прокурори Муродилло Абдуҳакимов ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Санжар Джабаровлар томонидан пробатсия ҳисобидаги шахслар, муқаддам судланганлар, низоли оилаларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда 50 нафарга яқин фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди. Хусусан, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредит олиш, ишга жойлашиш, ер ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалардаги аксарият мурожаатлар жойида ижобиҳалал этилди.
Мурожаатларнинг ҳар бири мутасадди идоралар вакиллари томонидан ўрганиб чиқилиб, ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.
Бир сўз билан айтганда, кўплаб фуқаролар мавжуд муаммоларининг ижобий ҳал қилиниши ортида муҳтарам Президентимизнинг олиб бораётган одилона сиёсати ётганлигини мамнуният билаизҳорор этдилар.
Бу каби сайёр қабулларнинг ташкил этилиши Андижон вилоятининг бошқа шаҳар-туманларида ҳам давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати