21 Май 2025 йил 3132

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги “2025-йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги 70-сонли Фармони имзоланди

115 та корхонадаги давлат акция пакетлари (улушлари) оммавий савдоларга чиқарилади;

· 659 та кўчмас мулк обекти оммавий савдоларга чиқарилади;

· 6100 гектар ер участкалари ауксион савдоларига чиқарилади;

· 30 та асосий турдаги фойдали қазилма кон ва участкалари қазиб олиш учун фойдаланиш ҳуқуқи электрон онлайн-ауксион савдоларига чиқарилади.

Иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

2030-йил 1-январга қадар давлат иштирокидаги корхоналарни (мудофаа ва хавфсизлик билан боғлиқ корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) ташкил этишга мораторий жорий қилинади. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан кўчмас мулк сотиб олиш, давлат функсиясига ва давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мос бўлмаган корхоналарни ташкил этиш ташаббуси билан чиқишга йўл қўйилмайди, бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади;

 Майдони 10 минг кв.м.гача бўлган давлат мулки обектлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб асосида юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга тўғридан-тўғри текин фойдаланишга берилади ҳамда шартнома шартлари бажарилган тақдирда ушбу тадбиркорлик субъектларига баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотилади;

бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўллангандан кейин ҳам бир йилдан ортиқ муддатда сотилмаган ва харидорлар учун жозибадор бўлмаган кўчмас мулк обектлари бошқа юридик шахсларнинг устав капиталига улуш сифатида киритилади;

 Очиқ электрон онлайн ауксион савдолари орқали ижара ҳуқуқи асосида сотиб олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари (агар улар реализатсия қилинганидан кейин тасдиқланган бош режа, аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳалари ёки ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва режалаштириш бўйича бошқа ҳужжатларга мувофиқ бўлса ва ер ижара шартномасида бошқа шартлар назарда тутилмаган бўлса) тўловлар тўлиқ тўланганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва (ёки) юридик шахслари томонидан хусусийлаштирилишига йўл қўйилади;

 маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан электрон онлайн ауксион савдоларига чиқариладиган ер участкалари, устувор равишда, фаолиятини кенгайтириш истагида ва тайёр лойиҳаси бўлган тадбиркорлик субектлари таклиф билдирган жойлардан танланади

Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда:

 ижара шартномаси тузилган кундан бошлаб ижарага олувчи томонидан йиллик ижара тўловлари бир ой давомида тўланган тақдирда, унга йиллик ижара суммасидан мазкур шартнома тузилган санадаги Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади (бундан чегирма қўлламаслик шарти билан ижарага берилган, бир йилдан кам муддатга тузилган ва бошқа имтиёзлар қўлланган ижара шартномалари мустасно);

олти ой давомида электрон онлайн ауксион савдоларида ижарага берилмаган объектларнинг бошланғич нархи 50 фоиз пасайтирилган қийматда белгиланади. Бунда, бошланғич нарх пасайтирилганда ҳам ижарага берилмаса, ушбу ауксион унда бир иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам, истисно тариқасида, ўтказилган деб ҳисобланади;

Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар, туман ва шаҳар марказларидаги давлат ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар маъмурий биноларининг биринчи қавати бўшатилиб, электрон онлайн ауксион орқали тадбиркорлик субъектларига савдо ва сервис обектларини ташкил этиш учун ижарага берилади.

 Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари аризаси асосида сотилган бўш турган давлат кўчмас мулк обектларини сотишдан тушган маблағларнинг бошланғич нархидан ошган қисмининг 10 фоизи тегишлича Савдо-саноат палатасига ёки ҳоким ёрдамчиларини рағбатлантириш учун тегишли жамғармага ва обект жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинига тенг улушларда ўтказиб берилади;

 оммавий савдоларда икки ойдан ортиқ муддатда сотилмаган давлат кўчмас мулк обектларини (Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги обектлар бундан мустасно) сотишни жадаллаштириш мақсадида, “Э-ауксион” электрон савдо платформасида аккредитациядан ўтган риэлторлик ташкилотлари Давактив агентлиги томонидан хизмат кўрсатиш шартномаси асосида жалб этилади;

 2025-йил 1-октябрдан бошлаб эгасиз кўчмас мулк обектларини давлат мулки обекти сифатида давлат рўйхатига олиш бўйича мурожаатлар тегишли судга Давлат активлари агентлиги томонидан киритилади.

 “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ Андижон вилояти ҳудудий вакили Жамшидбек ИСРОИЛОВ,

Text to speech