Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон Қароридан келиб чиқиб, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида содир этилган жиноят юзасидан танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон Қарорида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Шаҳрихон туманида қариндошлар ўртасида оилавий келишмовчилик оқибатида содир этилган қотиллик жиноятига сабаб бўлган омиллар кенг жамоатчилик ўртасида танқидий муҳокама қилинди.
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Санжар Джабаров раислигида бўлиб ўтган муҳокамада тумандаги ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари,ташкилот-муассасалар масъуллари, “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўз олганлар томонидан содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилиб, ушбу жиноятнинг келиб чиқишига шарт-шароит яратган омиллар туб илдизигача муҳокама этилди.
Ўз ишига масъулиятсизлиз билан ёндашган масъул идора ва ташкилотларга белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилиши ҳам таъкидлаб ўтилди.
Муҳокама йиғилишида “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамда бошқа масъуллар томонидан ушбу содир этилган аянчли ҳолатдан ўзларига етарлича хулоса чиқарган ҳолда келгусида бундай жиноятларга йўл қўймаслик бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, муҳокама йиғилишида бугунги кунда кенг авж олаётган кибержиноятчилик хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди. Фуқароларнинг ушбу турдаги жиноятлар қурбонига айланиб қолишларида аксарият ҳолларда уларнинг ишонувчанлиги сабаб бўлаётганлиги тўғрисида аниқ мисоллар келтирилиб, барча огоҳлик ва ҳушёрликка чақирилди.
Муҳокама йиғилиши якунида содир этилган жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг салбий оқибатларини тадбирда иштирок этганларнинг барчаси оила аъзолари, қариндош уруғлари ҳамда таниш-билишларига ибрат олиш мақсадида етказишлари кераклиги айтилиб,бу борада тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати