25 Сентябр 2024 йил 2815

"Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганидан хабардормисиз?

2024 йил 28 август куни "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-949-сон Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКга пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб  чиқарганлик, тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик  ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиққанлик, шунингдек пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кирганлик учун мазкур ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасидан кeлиб чиққан ҳолда жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Алоҳида эътибор, МЖтКнинг 248-моддасига киритилган қўшимчаларга асосан, ички ишлар органлари номидан ушбу кодекснинг 185 прим 1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари ва инспекторлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш ваколати берилди.

Жумладан, МЖтКнинг 185 прим 1-моддасида “Пиротехника буюмларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш,- ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий хисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, - ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий хисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, - ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий хисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” мазмунда белгиланди.

Ҳурматли юртдошлар, қонун талабларига риоя қилмаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирамиз!

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси

Text to speech