29 Декабр 2023 йил 3459

Ўзбекистон Волейбол федерациясининг Андижон вилояти бўлимининг 2023 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда Ўзбекистон Волейбол федерациясининг Андижон вилояти бўлими раисининг 1-ўринбосари И.Исманов, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Э.Холмирзаев ҳамда тегишли мутасадди ва манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, йил давомида республика ва халқаро мусобақаларда яхши натижаларга эришган спортчи ва мураббийлар, шунингдек, вилоятда волейболни ривожлантиришга ўзининг ҳиссасини қўшиб келаётгган ташкилотлар ва олий ўқув юртларининг раҳбарлари ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шундан кейин кун тартибидаги асосий масала федерация кенгаши таркибига раиснинг ўринбосарлари ва ижрочи директорини тасдиқлаш кўриб чиқилди. Федерация раиси ўринбосарлари вазифасига Андижон Давлат Тиббиёт институти ректори Мадаминжон Мадазимов ва Андижон Машинасозлик институти ректори Умиджон Турдиалиев ҳамда ижрочи директорликка О.Бурхонов номзодлари тасдиқланди.

Ишчанлик рухида, қизғин давом этган йиғилишда, вилоятда волейболни ривожлантиришдаги хато камчиликлар айтиб ўтилди. 2024 йилда бажариладиган ишлар режалаштирилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган йиғилишда мутасадди ташкилотлар келгусидаги вазифалар стратегиясини белгилаб олиб, дастур ишлаб чиқиш учун келишиб олдилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech