Жалақудуқ тумани ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Хавфсиз ҳудуд" махсус-профилактик тадбири доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда
Ўтказилаётган "Хавфсиз ҳудуд" махсус-профилактик тадбири доирасида Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, аҳоли орасида ис гази билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларни ҳамда пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласини барвақт олдини олиш,унинг фарзандлар саломатлигига жиддий хавф солиши ва ушбу воситаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганлар учун қонунчилигимизда белгиланган жазо чоралари қўлланилаётганлиги бўйича аҳоли орасида тушунтириш тарғибот ишлари олиб бориляпти.
Ҳозирда бу каби профилактик огоҳлантирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати