10 Феврал 2021 йил 626

Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ёшларни гиёҳвандлик иллати таъсирига тушиб қолишларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан жорий йилнинг 1 февраль кунидан 1 март кунига қадар республикамизда "Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш" ойлиги деб эълон қилинди.

Шунга асосан   ёшлар ўртасида гиёҳванд воситаларини тарқатилишига қарши курашиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб,  бу турдаги профилактик ишлар  бўйича самарали ишлар ташкил қилинмоқда.

Хусусан, Жалақудуқ тумани ИИБ  ходимлари томонидан туман  халқ таълими бўлимига қарашли 3-умумий ўрта таълим мактабида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу давра суҳбатида ёшларни гиёҳвандлик иллати таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш юзасидан атрофлича сўз юритилди. Оғу таъсирига тушиб, умрини хазон қилганларнинг аччиқ қисмати акс этган видеороликлар намойиш этилди. Шунингдек, гиёҳванд моддаларнинг инсон организми учун зарарлари ва ушбу захри қотил учун қонунчиликда белгиланган жазо чоралари юзасидан ҳам батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Ҳозирда бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech