18 Январ 2021 йил 965

Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан пул ва тилла-тақинчоқ ўғирлиги фош этилди

2020 йил 13 январь куни Жалақудук тумани Қадақсин МФЙда яшовчи фуқаро Х.А туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 12 январь куни соат 09:00дан 17:00гача бўлган вақт оралиғида яшаш хонадонида мавжуд бўлган  37.000.000 сўм миқдоридаги пуллар ва 60.066.100 сўмга тенг тилла-тақинчоқлар номаьлум шахслар томонидан ўғирлаб кетганлигини маьлум қилган ҳамда ушбу йўқолган буюмларни топилишида амалий ёрдам сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, фуқаро Х.А.нинг хонадонида содир этилган ўғирликни Жалақудуқ туманида яшовчи К.У ва У.М.лар содир этганлиги аниқланди. Фуқаро К.У.дан 13.475.000 сўм пуллар ва 60.066.100 сўмга тенг тилла-тақинчоқлар, У.М.дан эса 8.400.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech