Жалақудуқ тумани ИИБда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 12 июль куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.И.Файзуллаев раислигида, Жалақудуқ тумани ИИБда 2024 йилнинг ўтган 6 ойи давомида туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато ва камчилликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Муҳокама йиғилишда барча йўналишларда олиб борилган ишлар чуқур танқидий таҳлил қилиниб, ички ишлар бўлими ходимларига жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида аниқ чора-тадбир белгилаб берилди.
Йиғилиш сўнгида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасидаги юклатилган мажбуриятларни намунали тарзда бажариб келаётган бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар топширилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати