22 Май 2023 йил
431
Жалақудуқ туманида ёнида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Жалақудуқ тумани. Жорий йилнинг 28 апрель куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, А.Рахмонов маҳалласи ҳудудида М.Ш.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда 0,52 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати