Жалақудуқ туманида “Фарзандингни ота-она меҳридан маҳрум этма” шиори остида сайёр қабул ўтказилди
Андижон вилоятида оилавий ажримларни олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда “Соғлом оила-соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш мақсадида, жорий йилнинг 1 августидан 1 сентябрь кунига қадар Андижон вилоятида “Оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги” эълон қилинди.
Шу муносабат билан 12 август куни Жалақудук туманида “Оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги” доирасида “Фарзандингни ота-она меҳридан маҳрум этма” шиори остида сайёр қабул ўтказилди.Сайёр қабулда вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ва вилоят Мажбурий ижро бошқармалари, Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳамда туман ҳокимлигининг масъул вакиллари иштирок этдилар.
Сайёр қабул жараёнида жами 16 та оила иштирок этди. Шундан 7 та оила яраштирилди, 2 та оиланинг келишмовчилиги фуқаролик судига ҳавола қилинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати