16 Июл 2021 йил 786

Жалақудуқ туманида содир бўлган автоҳалокат бир фуқаронинг умрига зомин бўлди  

2021 йил 6 июль куни соат 00:35 ларда Жалақудуқ туманида яшовчи Б.Х ўзининг “Спарк” русумли автомашинасини Туялас МФЙ ҳудудида бошқариб бораётиб, йўлнинг қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Наманган вилояти, Чортоқ туманида яшаган С.С.ни уриб юборган. Бунинг оқибатида С.С  бош қисмидан оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Аммо унга касалхонада  кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги  тергов бўлинмаси томонидан шу йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда барча  ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланиш пайтида янада эҳтиёт бўлишларини ва тезликни оширмасликларини, пиёдалардан эса ўз мажбуриятларини унутмасликларини сўраб қоламиз!

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech