11 Декабр 2021 йил 500

Жалақудуқ туманида ўтказилган тезкор-тадбир натижасида пиротехника воситалари савдосининг олди олинди  

2021 йил 8 декабрь куни соат 16:00ларда Андижон вилояти Божхона бошқармаси, ДХХ Жалақудуқ тумани бўлими ҳамда Жалақудуқ тумани ИИБ ходимларининг ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-тадбир давомида Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро Т.Ш.га тегишли бўлган “Собалт” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда унинг салон қисмидан 10 дона қутида жами 480 блок, 4800 қути, 288 000 дона “Трение” номли протехника маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Ҳурматли юртдошлар!

Ноқонуний иш билан шуғулланаётган кимсаларга албатта жазо муқаррар. Аммо болаларни пиротехника воситаларидан асраш ҳаммамизнинг ишимиз. Ота-оналар оилада огоҳликни оширишлари зарур. Маҳаллаларда ҳам болаларнинг нима билан машғул бўлаётганини кузатиш, ноқонуний савдо қилаётганлар тўғрисида ички ишлар органларига хабар бериш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини унутмайлик.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech