5 Ноябр 2020 йил
881
"ЖАЗАВАДАГИ ГАИ. НИҲОЯТ АНДИЖОН ГАИСИНИНГ ВИДЕОСИ ЧИҚДИ.. МАНА СИЗГА ВИДЕОНИ УДАРИ..." сарлавҳали видеолавҳа юзасидан
2020 йил 02 ноябрь куни ижтимоий тармоқларга "ЖАЗАВАДАГИ ГАИ. НИҲОЯТ АНДИЖОН ГАИСИНИНГ ВИДЕОСИ ЧИҚДИ.. МАНА СИЗГА ВИДЕОНИ УДАРИ..." сарлавҳаси билан видеолавҳа жойланди. Андижон вилояти, Олтинкўл туманида ҳайдовчи ва йўл-патруль хизмати ходими ўртасидаги мунозарали вазият акс этган ушбу видеолавҳадаги барча ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти.
Мазкур видеолавҳадаги воқеликка тўлалигича ойдинлик киритилиб, қўшимча ахборот берилади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати